Левандовски келажаги ҳақида: «Яна 3-4 йил ўйнай оламан, жисмонан ўзимни яхши ҳис қиляпман»
Роберт Левандовски футболчилик фаолиятини 3-4 йилдан кейин якунлаши мумкинлигини айтди.
«Фаолиятимда етарлича совринларга эришганим ҳақида ўйламайман. Ҳали ҳам голлар ва ғалабаларга чанқоқман.
Ўйлайманки, яна 3-4 йил ўйнай оламан, жисмонан ўзимни яхши ҳис қиляпман», - дейди 35 ёшли ёшли полшалик форвард.
Маълумот учун, «Барселона» ҳужумчиси Ла Лига жорий мавсумида 7та голга муаллифлик қилган. Каталония клуби турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Клуб навбатдаги турда якшанба оқшомида 2-ўриндаги «Жирона»га қарши майдонга тушади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар