Матип учун мавсум якунланди
Жоэл Матип олдинги хочсимон пайларидан жароҳатланди. Бу ҳақда «Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп маълум қилди.
Мерсисайдликлар ҳимоячиси якшанба куни бўлиб ўтган АПЛ 14-тури доирасидаги «Фулҳэм»га қарши ўйинда (4:3) жароҳат олиб, 69-дақиқада алмаштирилганди.
Камерунлик 32 ёшли футболчи мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
«Афсуски, мен жароҳатнинг биринчи сониясидан шуни кутгандим. Ҳаммаси худди шундай кўринарди. Бизга омад кулиб боқмади», — дейди Клопп.
Матипнинг «Ливерпул» билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар