«Бавария» «Реал» билан ўйинчи алмашишга рози.
Defensa Central хабарига кўра, мюнхенликлар Алфонсо Дэвис 2025 йилда тугайдиган шартномасини узайтирмаслигидан қўрқишади ва шу сабабли келаси ёзда у билан хайрлашиш ҳақида ўйлашга тайёр.
«Бавария» «Реал»нинг қизиқишини билади ва мадридликларга икки вариант таклиф қилишга тайёр. Биринчиси — Дэвисни вингер Родригога алмаштириш, иккинчиси — яримҳимоячи Нико Паз билан алмаштириш ва «қироллик клуби»дан қўшимча тўлов.
Шу билан бирга, испан клуби президенти Флорентино Перес ёш футболчиларнинг ҳеч бирини қўйиб юборишни истамаяпти. У «Бавария»га катта маблағ таклиф қилмоқчи, бироқ унинг 60 млн евродан ошишини истамаяпти. Шу билан бирга немис клуби канадалик ҳимоячини кутилганидек 60-70 млнга сотишга тайёр бўлиши мумкин.
Дэвис бу мавсумда Бундеслигада 11та ўйин ўтказиб, 3та голга ассистентлик қилди.