Артета Томиясу сафдан чиққанини маълум қилди
Такеҳиро Томиясу жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди.
Бу ҳақда «Арсенал» бош мураббийи Микел Артета маълум қилди.
Япониялик ҳимоячи 2 декабр куни «Вулверҳэмптон»га қарши ўйиннинг (2:1) иккинчи бўлимида жароҳат олганди. 25 ёшли футболчи 79-дақиқада алмаштирилган.
«Тиббий текширув ўтказилди, натижалар унчалик яхши эмас. У болдиридан жароҳат олган ва бир қанча вақт бизга ёрдам беролмайди», — деди Артета «Лутон» билан баҳсдан (4:3) кейинги матбуот анжуманида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар