«Нефтчи» Шохруз Норхонов билан шартнома имзоланганини эълон қилди
«Нефтчи» клуби Суперлига-2024 янги мавсуми олдидан ўз сафини кучайтирмоқда.
«Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Ўтган мавсумда «Навбаҳор» ва «Бухоро» таркибида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Шохруз Норхонов жамоамиз билан шартнома имзолади», - дейилади клуб хабарида.
Маълумот ўрнида, Норхонов ўтган мавсум Суперлигада 25 учрашувда 3та гол муаллифига айланган.
Аввалроқ, Фарғона клубининг ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов «Сурхон»га кўчиб ўтганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар