06.12.2023 20:14
2292
Теглар
Лопетеги «Ал-Иттиҳод»нинг йиллик 18 млн евро маошли таклифини рад этди. У АПЛ клубини бошқармоқчи

Хулен Лопетеги Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истамади.

As хабарига кўра, Испания миллий жамоаси ва «Реал» собиқ бош мураббийи «Ал-Иттиҳод»дан тушган таклифни қабул қилмаган. Жидда клуби испаниялик мутахассисга йиллик 18 миллион евро маошли шартнома таклиф қилган.

Қайд этилишича, Лопотеги ҳозирда Англияда яшамоқда ва у Премьер-лига клубларидан бирида фаолият юритишни режалаштирган.

As хабарига кўра, Лопетеги «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқишлари доирасида турибди. Эрик тен Ҳаг истеъфога чиқарилган тақдирда клуб ушбу мутахассис номзодини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Лопетегининг сўнгги клуби «Вулверҳэмптон» бўлиб, у ёзда жамоани тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар