Италияда Gran Gala del Calcio мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Италия футболчилари ассоциацияси томонидан А Cериянинг ўтган мавсумида энг яхши натижа кўрсатган ўйинчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тақдирлаш мақсадида ташкил этилди.
Мукофот соҳиблари:
Энг яхши ўйинчи – Виктор Осимҳен («Наполи»)
Энг яхши мураббий – Лучано Спаллетти (ўтган мавсумда «Наполи», ҳозир Италия миллий жамоасида)
Энг яхши клуб – «Наполи»
Энг чиройли гол – Хвича Кварацхелия («Наполи» вингери, «Аталанта» дарвозасига).
Рамзий жамоа
Дарвозабон: Майк Менян («Милан»)
Ҳимоячилар: Жованни Ди Лоренцо («Наполи»), Алессандро Бастони («Интер»), Ким Мин Чжэ («Наполи», ҳозир «Бавария»да), Тео Эрнандес («Милан»)
Яримҳимоячилар: Николо Барелла, Ҳоқон Чалхонўғли (иккаласи – «Интер»), Станислав Лоботка («Наполи»)
Ҳужумчилар: Хвича Кварацхелия, Виктор Осимҳен (иккаласи – «Наполи»), Рафаэл Леау («Милан»)
Эслатиб ўтамиз, А Серияда 2022/23 йилги мавсумда «Наполи» чемпион бўлганди.