Осиё Чемпионлар лигасида 6-тури доирасида E гуруҳидаги учрашувлар якунига етди.
Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган «Ан-Наср» Душанбеда «Истиқлол»ни мағлуб эта олмади. Роналду ва Мане ўйнамаган баҳсда Алишер Жалилов ҳисобни очган бўлса, меҳмонлардан Ғариб мувозанатни тиклади – 1:1.
Гуруҳдаги параллел ўйинда эса «Ад-Дуҳайл» Эронда камбэк қайд этди. Зоҳиди ҳисобни очган бўлса, қатарликлардан Мунтари ва Олунга гол киритиб, «Ад-Дуҳайл»га ғалаба келтирди – 2:1. Эронликлар шу куни пеналтидан фойдалана олишмади.
Шу тариқа, «Ан-Наср» 14 очко билан 1-ўринда, «Персеполис» 8 очко билан 2-ўринни эгаллади. «Дуҳайл» (7 очко) ва «Истиқлол» (3 очко) кейинги ўринларни эгаллашди.
Шу тариқа, «Ад-Дуҳайл»нинг «Персеполис»ни мағлуб этгани ортидан Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этган «Ал-Файҳа» энг яхши натижага эга 2-ўриндаги 3-жамоага айланиб, плей-оффнинг сўнгги йўлланмасига эга чиқди.
ОЧЛ. E гуруҳи. 6-тур
Истиқлол – Ан-Наср – 1:1
Голлар: Алишер Жалилов 32 – Ғариб 50.
Персеполис – Ад-Дуҳайл – 1:2
Голлар: Зоҳиди 7 – Мунтари 9, Олунга 83.