Осиё Чемпионлар Лигасида С гуруҳида сўнгги ўйин бўлиб ўтди.
Унда Саудиянинг «Ал Иттиҳод»и (15) Эроннинг «Сипоҳон» жамоаси (10) устидан ғалаба қозониб, 1-ўрин билан плей-оффга йўлланма олди.
+8 тўплар нисбатига эга бўлган «Сипоҳон»да энг яхши 2-ўрин эгалари қаторида кейинги босқичга чиқишга яхши имконият бор. Исфаҳон клуби «Пахтакор» (7) «Ал Файҳа»ни (6) 9та гол фарқи билан енгиб, «Персеполис» (8) «Ад Дуҳайл»ни (4) мағлуб этса — яъни шу икки натижа ҳам рўй берсагина гуруҳда қолиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, С гуруҳида Ироқнинг «Эйр Форс» клуби 10 очко билан учинчи, Олмалиқнинг ОКМК жамоаси эса 0 очко билан сўнгги поғонани эгаллади.
ОЧЛ. 6-тур
Ал Иттиҳон — Сипоҳон 2:1
4 декабр. Қирол Абдулазиз стадиони
Голлар: Ал Амри (14), Жота (69) — Ризоиён (48).
Ал Иттиҳод — Ал Маюф, Аш Шанкити (Ал Обид, 72), Луис Фелипе, Ҳегази (Умар Ал Ҳавсави, 76), Закариё Ал Ҳавсави, Фабиньо, Ал Гамди, Ал Амри (Бамсауд, 83), Ас Саҳави, Жота (Аш Шамрони, 83), Ҳамидулла (Камара, 83).
Сипоҳон — Ниёзманд, Дабо, Ризоиён, Донишгар, Закипур (Шикари, 71), Мугҳанлу (Алкасир, 77), Горбани, Аҳмадзода (Паҳлавон, 90+3), Карими, Юсуфи (Яздони, 90+3), Асади (Ризои, 71).