Енгил атлетика, марафон. Шоҳрух Давлатов Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси, ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби Шоҳрух Давлатов Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди.
Давлатов Испанияда ўтган «Valencia Marathon Trinidad Alfonso» мусобақасида 42 км 195 метрга югуришда 2:07:02 натижа қайд этди. Бу — Олимпиада учун қўйилган талабдан 1 дақиқа 8 сония яхшироқ дегани.
Сурхондарёлик атлет Валенсиядаги мусобақада умумий ҳисобда 18-ўринни эгаллади.
Эътиборлиси, Давлатов сўнгги 2 йил ичида бир неча марта жаҳоннинг энг кучли марафончилари етишиб чиққан Кенияда машғулотлар ўтказганди.
Шу тариқа Ўзбекистоннинг Париж-2024 учун йўлланмалари 15тага етди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар