Ла Лигада 63 йилдан бери кузатилмаган натижа қайд этилди
Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Маллорка» «Кадис» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Натижада 63 йил ичида биринчи марта Ла Лиганинг барча жамоалари бир турда гол уришди. Бунгача ўтказилган 9 ўйинда ҳам барча жамоалар дарвозаси ишғол этилганди.
Бундай ҳолат охирги бор 1960/61 йилги мавсумнинг 8-турида содир бўлган. Унда лигада камроқ клублар бор эди — 16та, ҳозир эса 20та.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар