Файзуллаев Месси ва Роналду бўйича танловини айтди
Ўзбекистон миллий жамоаси ва ЦСКА клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Лионел Месси ва Криштиану Роналду танловида аргентиналик ҳужумчини танлашини айтди.
— Месси ёки Роналду? Албатта, Месси. Нега? Ўйин услуби учун, — дейди Файзуллаев «РБ Спорт» билан интервюда.
Файзуллаев Россия кубоги доирасидаги «Ростов» - ЦСКА (1:1) ўйинида жамоасининг голига ҳаммуаллифлик қилиб, ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Аввалроқ, 20 ёшли футболчи «Барселона»да ўйнашни орзу қилишини айтиб ўтганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар