Оуэн «ПСЖ»нинг 90+8-дақиқадаги голи ҳақида: «Миллион йилда ҳам бундай пеналти бўлмаган»
Майкл Оуэн ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «ПСЖ» — «Нюкасл» баҳсида 90+8-дақиқада белгиланган пеналтини ноҳақлик деб атади.
1:1 ҳисобида якунланган ўйинда парижликлар вингери Усмон Дембеле рақиб жарима майдончасида узатма бермоқчи бўлди ва тўп ҳимоячи Валентино Ливраментонинг қорнига тегиб кетиб, ундан сўнг қўлига тегди. ВАР орқали пеналти белгиланди ва мезбонлар мағлубиятдан қутулиб қолишди.
«Қалбим «Нюкасл» учун эзилди. Яхши ўйин. Миллион йилда ҳам бундай пеналти бўлмаган. Биз қўл билан ўйин қоидасини изчил қўллашдан ҳар қачонгидан ҳам йироқмиз», — деб ёзади «олақарғалар» ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси.
Беллашувни полшалик Шимон Марчиняк бошқариб борди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар