29.11.2023 15:26
2419
Теглар
«Насаф» икки ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

«Насаф» икки марказий ҳимоячиси билан келишувни узайтирди. 

Клуб тарбияланувчиси саналган Ғолиб Ғайбуллаев ва Алибек Давронов 2027 йилгача «аждарлар» сафида ўйнайдиган бўлишди.

27 ёшли Ғайбуллаев бу мавсумда Суперлигада 22 ўйинда 1та гол урган бўлса, 20 ёшли Давронов 21 баҳсда 3 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар