Мбаппе: «ЕЧЛда имконият бўлганда гол уриш керак. 9-10 вазиятдан фойдалана олмадик»
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Нюкасл» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Парижликлар форварди 90+8-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Менинг вазифам – гол уриш ва йигитларга ёрдам бериш. Бугун жамоага яхшироқ ёрдам беришим мумкин эди. Кўп имкониятларга эга бўлдим, аммо гол ура олмадим.
Чемпионлар Лигасида имконият бўлганда тўп киритиш керак. Бизда 9 ёки 10 имконият бўлди, аммо пеналтигача гол уролмадик», — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар