«Барселона»бош мураббийи Хави ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Порту»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Каталония клуби иродали ғалабага эришиб, 2 йиллик танаффусдан сўнг плей-оффга чиқди.
«Жамоа ва клуб учун жуда хурсандман. Икки марта Европа Лигасига тушиб кетгандан сўнг бу сафар 1/8 финалга чиқишга мажбур эдик. Ажойиб жамоага қарши қойилмақом ўйин ўтказдик ва ўтказиб юборилган голга тўғри жавоб қайтардик. Иккинчи бўлимда «Порту»дан устун эдик.
Футболчиларга кўпроқ таваккал қилишлари, тўпни олдинга узатишлари кераклигини айтдим. Канселу бўш қолди ва биз уни пас билан таъминладик. Иняки Пеня ажойиб ўйин ўтказди ва характер кўрсатди. У сейвлари билан дуранг бўлаётганда ёрдам берди.
«Барселона»да ҳамма муаммолар ҳал бўлмади, лекин бугун клубни табриклаш мумкин», — дея «кўк-анорранглилар» устозининг сўзларини келтиради Diario Sport.