«Нюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «ПСЖ»га (1:1) қарши баҳсдан кейин ҳакамликдан норози бўлди. Инглиз жамоаси 90+8-дақиқада пеналтидан тўп ўтказиб, ғалабани бой берди.
«Мен ҳали ҳам мавжуд вазият билан келишишга ҳаракат қиляпман. Ўзимни бўш ҳис қиляпман, шу билан бирга футболчиларнинг бугун бор кучларини кўрсатишгани, фидойилиги ва ўйинидан мамнунман. Бизга омад кулиб боқмади, фақат якунда омад етишмади.
Менимча, бу пеналти эмас. Видеотакрорлар тўпнинг қанчалик тез ҳаракатланишини ҳисобга олмайди. Аввал кўкракка тегди. Аммо қўлга тегган тақдирда ҳам, ўйинчи қанчалик яқин эканлигини ҳисобга олсак, бу пеналти эмас. Бошқа далиллар келтирилиши мумкин.
Тўп аввал кўкракка, кейин эса пастда турган қўлга тегса, пеналти эмас. Буни умумлаштиришга ҳаққим йўқ, ички фикрларимни ифода эта олмайман, акс ҳолда муаммо бўлади.
Менимча, ҳакам ўша пайтгача яхши ишлади», — деди англиялик мутахассис TNT Sport эфирида.
Баҳсни Шимон Марчиняк бошчилигидаги полшалик ҳакамлар бошқариб борди.