Индонезияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчилар номи маълум бўлди.
Иккинчи яримфинал баҳсида Ўзбекистонни мағлуб этган икки жамоа – Франция ва Мали ўзаро беллашди. Учрашувнинг 1-бўлими якунида Иброҳим Диарра ҳисобни очиб, Малини танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқди – 1:0.
Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида малиликлар аъзоси Сулаймон Саного майдондан четлатилгач, ўйиндаги устунлик французлар қўл остига ўтди. Натижада, 56-дақиқада Тити ҳисобни тенглаштирган бўлса, 69-дақиқада Исмоил Бунеб гол киритиб, камбэк қилди – 2:1.
Шу тариқа, Франция чоракфиналда Ўзбекистон, яримфиналда эса Малини мағлуб этиб, иккинчи финалчига айланди. Аввалроқ, Германия Аргентинани пенальтилар сериясида мағлуб этиб, биринчи финалчига айланганди.
Финал 2 декабр куни Германия ва Франция ўртасида ўтса, 3-ўрин учун баҳсда 1 декабр куни Аргентина Малига қарши ўйнайди.
U17 жаҳон чемпионати. Яримфинал
Франция – Мали – 2:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 45 Диарра, 1:1 – 56 Тити, 2:1 – 69 Бунеб.
Франция U-17 – Argney, Titi (Zague, 63), Мепийу, Kayi Sanda, Sadi, Sangui (Diallo, 46), Силла (Ferro, 90), Бунеб (Tchaptchet, 90), Амугу, Гомис, Ламбурд (Тинкрес, 84).
Мали U-17 – Koné, Sanogo, Traoré, Coulibaly (Тьеро, 87), Traoré (Diop, 77), Макалу, Тиа (Koné, 60), Барри, Koné, Канате (Leintu, 87), Диарра (Думбия, 61).
Четлатиш: Саного (55).