«МЮ» Вернерга қизиқмоқда
«Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер «Манчестер Юнайтед» эътиборини тортди.
Sky Sport Deutschland журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, 27 ёшли немис қишки трансферлар ойнаси учун манкунианликлар рўйхатидан ўрин олган.
Ҳозирча ҳеч қандай музокаралар, шунингдек, трансфер бўйича таклифлар ҳам йўқ, аммо «МЮ» футболчи ҳақида маълумот сўраган.
«Челси»нинг собиқ форварди «Лейпциг»даги ҳолатидан норози, аммо бу босқичда ҳеч бўлмаганда ёзгача клубда қолишга мойил.
Бундеслиганинг ушбу мавсумида Вернер 8та ўйин ўтказиб, ҳар баҳсда ўртача 25 дақиқадан ўйнади ва 2та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар