Хави ва «Барса»нинг асосий трансфер мақсади маълум
«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.
АS хабарига кўра, Каталония клуби келаси ёзда яримҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Бунинг учун «кўк-анорранглилар» Германияда бир неча агентлар билан учрашиб, Бундеслиганинг қайси футболчилари клубни кучайтириши мумкинлигини ўрганишмоқда.
Шу билан бирга, «Барса» ва унинг мураббийи Хави учун асосий мақсад — Киммих. Хави 28 ёшли немис билан бир неча бор гаплашган ва Йозуа Ла Лигага кўчиб ўтишга тайёр.
Киммихнинг трансферига имкон бўлмаса, каталонияликлар Бундеслигадан бошқа вариантларни ўрганиб чиқишади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар