15 йил ичида бирор чемпионатни ютмаган Мата 6 ой ичида 2та лигада ғолиб бўлди
Хуан Мата «Виссел Кобе» билан Япония чемпионига айланди.
Жамоа ўз тарихида биринчи марта мамлакатнинг тенгсиз клуби бўлди. Клуб чемпионат тугашига бир тур қолганда «Нагоя Грампус»ни мағлуб этиб (2:1) чемпионликни қўлга киритди.
Шу йилнинг сентябр ойида «Виссел Кобе»га келиб қўшилган Хуан Мата баҳсни захира ўриндиғида ўтказди. У келганидан бери атиги 1та ўйинда майдонга тушди.
«Манчестер Юнайтед» ва «Челси»нинг собиқ яримҳимоячиси ўтган ёзда «Галатасарой» билан Туркия чемпиони бўлганди.
«Мен 15 йил давомида бирор лигада ғолиб чиқа олмадим, энди эса 6 ой ичида икки чемпионлик!» — деб ёзди Мата ижтимоий тармоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар