Тен Ҳаг: «Гарначо Роналду ёки Руни каби бўлиши учун АПЛда йилига 20-25та гол уриши керак»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 13-турида «Эвертон»га (3:0) акробатик тарзда гол урган Алехандро Гарначо ҳақида гапирди.
Аргентиналик вингернинг киритган тўпи жамоа собиқ ҳужумчилари Уэйн Руни ва Криштиану Роналду урган голларга қиёсланди.
«Руни ва Роналду билан қиёслаш? Йўқ, бу нотўғри. Уларнинг ҳар бири ўз шахсиятига эга, Гарначо бу даражага эришиш учун узоқ йўлни босиб ўтиши керак. У жуда қаттиқ ишлаши, доимо ўзини исботлаши керак.
Лекин, албатта, у улкан салоҳиятга эга, биз буни биринчи марта кўраётганимиз йўқ. Аммо Руни ёки Роналду каби бўлиш учун ҳар йили АПЛда 20-25та гол уриш керак», — деди нидерландиялик мутахассис.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар