27.11.2023 09:18
3005
«Танаффусда жамоани танқид қилдим» — тен Ҳаг «Эвертон» устидан ғалаба, Гарначо ва Рэшфорднинг голлари ҳақида

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 13-туридан ўрин олган «Эвертон»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Эҳтимол, Гарначо мавсумнинг энг чиройли голини урди. Нафақат зарба, балки ҳужум ҳам яхши бўлди. Фантастик якун. 

Ўйин бошланганидан кейин биз жуда хотиржам эдик. Танаффусда жамоани танқид қилдим, ўйинчилар иш ҳал бўлди деб ўйлашди. Бундай қила олмайсиз — 100 дақиқани майдонда ўтказишингиз керак. Иккинчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик. 

3 ҳужумчимиз гол уришди. Бу — бизга керак бўлган нарса. Бу бизга жамоа сифатида ёрдам беради.

Рэшфорднинг пеналтидан урган голи? (13 ўйиндан сўнг тўп киритди) У ҳақиқатан ҳам керак эди. Брунунинг сардор сифатида қанчалик буюк эканлигини ҳам кўрасиз. У жамоадошига бу гол кераклигини тушунди ва пеналтини Рэшига ишонди. Жамоа сифатида бизга ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак. 

Босқичма-босқич боришимиз керак. Бу ҳам бир қадамдир», — деди манкунианликлар устози Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар