27.11.2023 17:46
4336
«Бу ерга нима учун келганимизни биламиз». Шацких «Ал-Айн»га қарши ўйин ва гуруҳдан чиқиш имконияти ҳақида

«Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких ва ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев ОЧЛ 5-тури доирасидаги «Ал-Айн»га қарши ўйин олди матбуот анжуманида қатнашди.

«Биз бу ерга нима учун келганимизни биламиз. Чемпионлар Лигасида ҳали имкониятга эгамиз, бундан фойдаланишга уринамиз. «Ал-Айн»ни гуруҳда пешқадамликни қўлга киритиб бўлгани билан табриклайман. Улар кеча БАА чемпионатида ҳам кучли рақиб устидан сафарда ғалаба қозонишди. Мезбонлар бемалол босимсиз ўйнаши мумкин, лекин бизда ҳам шундай ҳолат. Чунки мавсумда олдимизга қўйилган асосий вазифани уддаладик – Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлдик. 

Таркибимизда баъзи йўқотишлар мавжуд, аммо бемалол ўз ўйинимизни намойиш эта оламиз деб ўйлайман. 

Мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатиб, энг муҳими зарур натижа - ғалабани қўлга киритишга интиламиз. Барчаси қандай бўлишини эртанги ўйин кўрсатади», - дейди Шацких.

«Биз мазкур баҳсга яхши кайфиятда етиб келдик. Жума куни Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритдик. Бу бизга қўшимча иштиёқ беради ва «Ал-Айн»га қарши беллашувда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд этишга бор кучимизни берамиз. Ички муҳит ажойиб ҳолатда. Имкониятимиз бор, бундан фойдаланиб қолишга интиламиз», - дея Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Ал-Айн» - «Пахтакор» учрашуви 28 ноябр, соат 21:00да бошланади. БАА клуби 12 очко билан кейинги босқич масаласини ҳал қилган, 2-ўриндаги «Пахтакор» ҳисобида 4 очко бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар