Раул Бундеслига клубида бош мураббийга айланишга яқин
«Реал-Б» клуби бош мураббийи Раул Гонсалес Бундеслигада иш бошлаши кутилмоқда.
Bild ва Kicker хабарига кўра, «Унион» клуби испаниялик 46 ёшли мутахассисни жамоага таклиф этишга яқин. Раул ўтган ҳафтада клубдан истеъфога чиқарилган Урсу Фишернинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Раул «Реал»нинг иккинчи жамоасини 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда. У 2010-2012 йиллар давомида Германиянинг «Шальке» клубида футболчи сифатида тўп сурган.
Маълумот учун, «Унион» Бундеслигада 12-турдан кейин 17-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар