26.11.2023 11:47
11836
Ҳоланд АПЛда гол кирита олмаган битта жамоа қолди

АПЛ доирасидаги шанба кунги ўйинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Ливерпул» (1:1) дарвозасини ишғол этди.

Мерсисайд жамоаси дарвозасига йўлланган гол билан норвегиялик форвард ўзи қарши ўйнаган 21та АПЛ клубидан 20тасининг дарвозасини ишғол эта олди. 

Ҳоланд турнирда фақатгина «Брентфорд» дарвозасини ишғол эта олмаган. «Шаҳарликлар» ўтган мавсум бу рақибга икки ўйинда ҳам мағлубиятга (1:2, 0:1) учраган, Ҳоланд эса иккинчи даврадаги ўйинда захирада қолганди.

Маълумот учун, Ҳоланд АПЛ жорий мавсумида 14та гол киритиб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар