27.11.2023 01:15
3305
Теглар
«Эчеверри бир қатор клублар диққат марказида». Аргентина U17 ҳужумчиси 30 млн еврога баҳоланмоқда

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати тўпурарлар курашида ўзбекистонлик форвард Амирбек Саидовни битта голга ортда қолдираётган Аргентина U17 голеадори Клаудио Эчеверри бир қатор клубларнинг эътиборида турибди. Инсайдер Фабрицио Романо унинг шартномадаги нархини маълум қилди.

Италиялик инсайдернинг ёзишича, аргентиналик «жавоҳир» ЖЧ-2023 чоракфиналида Бразилия U17 дарвозасига учта гол киритгач, Европанинг бир қатор клублари унга жиддий қизиқа бошлаган.

«Клаудио Эчеверрининг «Ривер Плейт» билан шартномасида футболчининг товон пули 25 миллион евро этиб белгиланган, аммо трансфер нархи 30 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.

2006 йилда туғилган иқтидорли ҳужумчи бир қатор клубларнинг диққат эътиборини тортган. «Эл-дяблито»нинг клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг декабрида якунланади», - дея ёзади Романо.

Маълумот учун, Эчеверри Индонезиядаги U17 ЖЧ-2023да 5та гол билан тўпурарлик қилаётган бўлса, ўзбекистонлик форвард Амирбек Саидов ҳисобида 4та гол бор. Ўзбекистон турнирни тарк этди, Аргентина яримфиналда 28 ноябр куни Германияга қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар