25.11.2023 09:39
1492
Вараннинг тен Ҳаг билан муносабати ёмонлашган. У мураббийнинг Эванс ва Линделефни танлаётганидан норози

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Рафаэл Вараннинг жамоа устози Эрик тен Ҳаг билан муносабати совуқлашган.

Daily Mail хабарига кўра, «Манчестер Сити»га (0:3) қарши ўйинда мураббий франциялик ҳимоячини асосий таркибга туширмагач, октябр ойи охирида улар ўртасида суҳбат бўлиб ўтган. Ўшанда мураббий ҳимоячига спорт формасини тўлиқ тиклаб олганидан кейин асосий таркибга қайтариши мумкинлигини айтган бўлса-да, Рафаэл сўнгги уч ўйинда захирадан майдонга тушди.

Варан тен Ҳагнинг марказий ҳимоячилар танловида Ҳарри Магуайр билан жуфтлик учун дастлаб Жонни Эванс, кейин эса Виктор Линделефни танлаётганидан норози бўлмоқда. 

Қайд этилишича, 30 ёшли ҳимоячи ФИФА кунларидан кейин ҳам мураббийнинг ишончига кирмаса, қишки трансфер ойнасида бошқа вариантлар устида бош қотириши мумкинлиги хабар қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар