«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 13-тури доирасидаги «Манчестер Сити» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Ўтган тўқнашувимиздаги «Сити» асосий таркибини эслай олмайман ва солиштирмоқчи эмасман. Ўтган мавсумда биз етарлича яхши ўйин кўрсатмадик («Ливерпул» рақибига Премьер-лигада меҳмонда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди), лекин кейин биз ҳам ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Бу — муваффақиятли, ажойиб жамоа, лекин биз ҳаммамиз қариб бормоқдамиз ва ўтмишдаги натижаларга асосланиб, муваффақиятга эриша олмаяпмиз.
Шанба куни қийин бўлади, бу — охирги бир неча йил ичида дунёдаги энг кучли жамоа. «Этиҳад»даги натижаларимиз ҳайратланарли эмас, буни ўзингиз айтишингиз мумкин! Улар ниҳоятда кучли, мен уларни заифлаштирадиган ҳеч нарса айтмайман.
Рақибга муаммо яратсак, имконимиз бўлади. Агар улар ўз ўйинини ўйнай олса, ҳеч бир жамоада имконият қолмайди. Бу мавсумда биз уларга бироз яқинлашгандек туйғу бор, лекин майдондаги ҳал қилувчи жангларда ғалаба қозонишимиз керак.
Бу бир неча йиллардан бери биз ўйнаган энг қийин ўйин бўлади. Футбол нуқтайи назаридан улар билан майдонда тўқнаш келишимизга бироз вақт керак бўлди. Энг муҳим ўйинлар», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради Liverpool Echo.
Беллашув бугун, 25 ноябр куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.