Тер Стеген «Райо» билан баҳсни ўтказиб юборади, «Порту»га қарши ўйнаши ҳам сўроқ остида
Марк-Андре тер Стеген «Барселона»нинг кейинги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
Дарвозабон аввалроқ бел оғриғи туфайли Германия миллий жамоаси йиғинини тарк этганди.
Тер Стегеннинг «Райо Валекано»га қарши ўйнаши ҳақида қарор жума куни қабул қилинади. Агар яқин соатларда унинг аҳволида яхшиланиш кузатилмаса, бўлажак баҳсда Иняки Пена каталонияликлар дарвозасини қўриқлайди.
«Барса» тер Стеген 28 ноябр куни Чемпионлар Лигаси доирасида «Порту»га қарши ўйингача тўлиқ тикланишига умид қилмоқда. Бироқ ҳозирча посбон бу беллашувга тайёр бўлишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар