Саудия Про лигаси 14-тури доирасидаги икки учрашув якунига етди.
Амалдаги чемпион «Ал-Иттиҳод» сафарда «Ал-Иттифоқ» билан дуранг қайд этди. Вейналдумнинг голига Амдалла жавоб қайтарди – 1:1.
«Ат-Таъвун» эса ўз уйида кутилмаганда мағлубиятга учради – 1:2.
Шу тариқа, «Ал-Иттиҳод» мавсумда 7-марта очко йўқотиб, 25 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Ат-Таъвун» эса мағлубиятга учраб, 25 очко билан 5-ўринга тушди. Жеррард қўл остидаги «Ал-Иттифоқ» эса 23 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Саудия Арабистони чемпионати. 14-тур
Ал-Иттифоқ – Ал-Иттиҳод - 1:1
Голлар: 1:0 – 41 Вейналдум, 1:1 – 54 Амдалла.
Ал-Иттифоқ – Пауло Виктор, Yousef, Тиссеран, Хендри, Ал-Хатиб, Аш-Шамрани, Вейналдум, Ҳендерсон, Хазази, Квайсон, Грэй.
Ал-Иттиҳод – Гроэ, Al Menhali (Ас-Саҳафи, 67), Кадеш, Луис Фелипе, Бамасуд, Аш-Шенгити, Фабиньо, Коронадо, Ал-Ғамди, Бензема, Амдалла (Ал-Жамаан, 68).
Ал-Таъвун – Ар-Риёд 1:2
Голлар: 1:0 – 4 Жоао Педро, 1:1 – 72 Ал-Аббос, 1:2 – 90, пенальти Туре.