«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал» устози Карло Анчелоттининг Бразилия миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«Менимча, фақат мен каби ақлдан озган одам «Реал»дек катта клубни тарк этиши мумкин (2000-2013 йилларда ишлаган). Албатта, агар сиз ишдан бўшатилмасангиз. Бир пайтлар клуб раҳбарияти қолишимни истаса-да, «Реал»ни тарк этгандим.
Ишончим комилки, Карло сўнгги лаҳзада ўз фикрини ўзгартиради ва Флорентино Перес ундан сўраши биланоқ қолишга қарор қилади. «Реал» унга, у эса мадридликларга жуда мос келади», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Анчелотти 2021 йилдан бери «Реал»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпиони бўлди, кубок, мамлакат Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.