Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли Евро-2024 саралаши сўнгги турида «мовий гвардия»га қарши баҳсда украиналик яримҳимоячи Михаил Мудрик 90+3-дақиқада йиқитилганда белгиланмаган пеналти ҳақида гапирди.
«Бу, албатта, пенальти. Биз Европа чемпионатига боряпмиз, лекин келинг, бир нарсани ўйлаб кўрайлик: агар бунинг акси бўлса, бизнинг муносабатимиз қандай бўларди? Бу — пеналти. Мудрик Кристантедан ўтиб кетди ва бу — қўполлик, шубҳа йўқ. Эҳтимол, Доннарумма барибир зарбани қайтарган бўларди.
Агар менга бундай пеналти берилмаганида, ақлдан озган бўлардим», — дея Балотеллининг сўзларини келтиради Tuttomercatoweb.
Беллашув 0:0 ҳисобида якунланди. Италия Евро-2024, Украина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Агар украинлар ғалаба қозонганида, аксинча бўларди.