22.11.2023 10:40
2784
Жамолиддин Раҳматуллаев: «Янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз» 

Индонезияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги мундиалнинг 1/8 финалига йўл олган Ўзбекистон U-17 жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Англияга қарши ўйин (22 ноябр) олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Буёғига осон рақиб кутиш хато бўлади. Шу сабабли хавотирга ўрин йўқ. Биламизки, Англиянинг ҳар бир ёш тоифасида, ҳар бир чизиғида юқори савиядаги футболчилар бор. Шу сабабли рақибни яхши ўрганиб чиқяпмиз. 

Албатта, ҳар бир жамоанинг ютуқ томони билан камчиликлари ҳам бўлади. Шунга кўра машғулотларда тайёргарлик олиб боряпмиз. Бизни олдинда ажойиб ўйин кутиб турибди. 

Режамизга тўхталишим тўғри бўлмайди. Буни ўйин кўрсатади. Янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки бу бизнинг қўлимиздан келади. 

Биринчи ўйинда ва Испания билан баҳснинг дастлабки дақиқаларида  бироз босим бўлди. Муҳими, бу беллашувлар бемалол ўйнаш мумкинлигини кўрсатди ва йигитларнинг ўзига бўлган ишончини оширди».

Англия U17 — Ўзбекистон U17 ўйини бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 13:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар