Тиаго қишда «Барса»га қайтиши мумкин
Тиаго Алкантара қишда «Барселона»га қайтиши мумкин.
Diario Sport хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» «Ливерпул» яримҳимоячисини тиззасидан жароҳат олган Гави ўрнини боса оладиганлардан бири деб ҳисоблайди.
Каталонияликлар тарбияланувчисининг инглиз жамоаси билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган ва шунинг учун у қишда «Барса»га арзонроққа ўтиши мумкин. «Ливерпул» бунга қарши эмас.
32 ёшли Тиаго бу мавсумда ҳали майдонга тушмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар