«Селтик» ЕЧЛ ўйинида трибуналардаги Фаластин байроқлари учун УЕФА томонидан жаримага тортилди
УЕФА Шотландиянинг «Селтик» клубини стадионидаги Фаластин байроқлари учун жазолади.
Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Селтик» - «Атлетико» (2:2) ўйинида шотланд клуби мухлислари ўйингоҳ трибуналарида Фаластинни қўллаб-қувватлаб, бу мамлакат байроқларини кўтаргани учун 17,5 минг еврога жаримага тортди.
Қайд этиш жоиз, «Селтик»нинг Green Brigade мухлислар гуруҳи 2012 йилдан буён Исроилнинг Фаластиндаги зўравонликларини қоралаб, Фаластинни қўллаб-қувватлаб келади.
Mirror хабарига кўра, «Селтик» клуби УЕФА томонидан уч марта жами 75,9 минг еврога жаримага тортилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар