22.11.2023 11:33
2588
Ниҳоят Ўзбекистон Эронга голлар урди. Супер атмосферада камбэк қайд этилган баҳсдан фотожамланма 

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 2-босқичининг 2-турида Эронни қабул қилди. 

21 ноябр куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 32 мингдан ортиқ томошабин қаршисида  кечган баҳсда 1-бўлимдан кейин форслар икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда борган бўлса-да, мезбонлар захирадан майдонга тушган ўйинчилар билан бурилиш ясай олишди ва 14 йилдан кейин Эрон билан дуранг қайд этишди — 2:2. Ризоиён ва Торимийинг голларига Ўрунов ҳамда Сергеев жавоб беришди. 

Tribuna.uz фотомухбирлари шиддатли тўқнашувдан фотожамланма тайёрлашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар