Осиё қитъасида ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқич 2-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Саудия Арабистони Иорданияни мағлуб этиб, гуруҳда 6 очко билан Тожикистонни (4 очко) ортда қолдириб, пешқадамга айланиб олди. Иордания 1 очко билан 3-ўринда, Покистон эса очкосиз 4-ўринда бормоқда.
Япония Сурия дарвозасига жавобсиз 5та гол урган бўлса, КХДР Мьянмани 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кунчиқар юрт вакиллари 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда, Шимолий Корея ва Сурия ҳисобида 3 очкодан мавжуд.
Қатар, БАА, Ироқ, Австралия сингари жамоалар ҳам 6 очко билан гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
ЖЧ-2026 саралаши. Осиё. 2-тур
А гуруҳи. 2-тур
Ҳиндистон – Қатар – 0:3
Афғонистон – Кувайт – 0:1 (Live)
B гуруҳи. 2-тур
Сурия – Япония 0:5
Голлар: Кубо 32, Уэда 37, 40, Сугавара 47, Хосоя 82.
Мьянма – КХДР – 1:6
D гуруҳи. 2-тур
Хитой Тайпейи – Малайзия – 0:1
Қирғизистон – Уммон – 1:0
Гол: Одилжон Абдураҳмонов, 79.
G гуруҳи. 2-тур
Иордания - Саудия Арабистони – 0:2
Голлар: Cолиҳ Аш-Шаҳри 8, 30
Покистон – Тожикистон – 1:6
F гуруҳи. 2-тур
Вьетнам – Ироқ 0:1
Гол: Моҳаннад Али, 90+7.
Филиппин – Индонезия – 1:1
H гуруҳи. 2-тур
Баҳрайн – БАА 0:2
Голлар: Рамазон 36, Али Мабҳут 90.
I гуруҳи. 2-тур
Фаластин – Австралия – 0:1
Голлар: Ҳарри Суттар, 18.