Бугун, 21 ноябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Эронга қарши майдонга тушади.
ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 иккинчи саралаш босқичи 2-тури доирасида Сречко Катанец бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоасининг гуруҳ пешқадами бўлиб турган Эронга қарши ўйинига қизиқиш жуда катта.
«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган ўйин учун чиқарилган чипталар деярли сотиб бўлинди. Ўзбекистон – Эрон ўйини чипталари онлайн савдоси Iticket.uz сайти платформаси орқали йўлга қўйилган бўлиб, сўнгги ҳафта давомида 100, 50, 30, 25 ва 20 минг сўм нархларда сотувга чиқарилган эди. Сотувда мавжуд жами чипталар сони қарийб 300тани ташкил этаётганини кўриш мумкин. Шундай экан, 34 минг томошабин сиғимига эга стадион бугунги ўйинда мухлислар билан тўлиб, аншлаг бўлишини кутиш мумкин.
Маълумот учун, Эрон – Ўзбекистон баҳси ғолиби гуруҳда пешқадамга айланади.