21.11.2023 23:03
2123
Шомуродов Эрон билан ўйиндан кейин: «Ёмон ўтган 1-бўлимдан кейин ҳеч ким қўлини туширмади, ғалабамизга ишонгандик, аммо дуранг ҳам ёмон эмас» 

Ўзбекистон – Эрон (2:2) ўйинидан кейин микст-зонада Элдор Шомуродов фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Икки хил тайм бўлди. Энг асосийси, ёмон ўтказилган биринчи бўлимдан кейин ҳеч ким қўлини туширмади, охиригача курашди. Ўйинчилар унча хурсанд эмас, чунки ҳаммамиз ғалаба қозона олишимизга ишонгандик. Лекин 1 очко ҳам ёмон эмас, деб ўйлайман. Ёмон ўйин кўрсатмадик. 

Кетма-кет ўйинда харакатер кўрсатилгани? Албатта, мураббий ҳам таслим бўлмасликни айтади, футболчилар ҳам тушуниб турибди – бизда ажойиб жамоа бор. Охиригача курашишга келишиб олганмиз. Ҳаммаси фақат гапда эмас, ўйинда, майдонда бўлиши керак, буни кўрсатаяпмиз. 

Танаффусда қандай кўрсатмалар бўлди? Айтганимдек, ҳаммамизда ҳали ҳам ишонч бор эди. 0:2 ютқазяпмиз, бўлди, ҳаммаси тугади, деган фикр умуман йўқ эди. Ғалабага ишонгандик, аммо дурангга эришдик.

Эрон ютаётганда вақтни чўзишга ҳаракат қилди, провокация қилишга ҳам уринди. Асосийси, ўша провокацияга учмаслик эди», - деди Элдор Шомуродов ўйиндан кейин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар