21.11.2023 22:41
5989
Теглар
Ризоиён: «1-бўлимда ажойиб ҳаракат қилдик, иккинчи бўлимда ритм бузилди»

Эрон миллий жамоаси ҳимоячиси Рамин Ризоиён ЖЧ-2026 саралаши 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Зўр баҳс бўлди. Иккала жамоани ҳам бу ўйин билан табриклайман. Биринчи бўлимда ажойиб ҳаракат қилдик, аммо иккинчи бўлимда ритм бузилди. Ўзбекистон гол уриб олганидан кейин «уйингда деворлар ҳам ёрдам беради» деган нақл ўз исботини топди. Биз ҳам Эронда 80 минг мухлис қаршисида ўйнасак, бунинг таъсири бўлади.

Асабийлашганим? Ўйиннинг ритми бунга сабаб бўлди. Эрон футболчилари доим жон-жаҳдлари билан ўйнашади. Агрессивлик — футболнинг бир бўлаги. Ҳаммаси ўйинда қолади», — деди Ўзбекистон дарвозасига биринчи тўпни киритган «Сипоҳон» футболчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар