21.11.2023 20:58
22966
Катанец: «Танаффусда йигитларга «қўрқяпсизларми?» дедим. 1-бўлимда тажовузкорлик етишмади»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Эронга (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Камбэк амалга ошира олдик. Характер кўрсатдик. Эронга қарши бу осон эмас  Захирамиздан хурсандман. 1-бўлимда тажовузкорлик етишмади ва голларни ҳам ўзимиз олиб келдик. 

Танаффусда йигитларга «қўрқяпсизларми?» дедим. Рақибга яқинроқ ўйнашни, тўпни тезроқ ҳаракатлантиришни буюрдим. 

Таржимонимнинг четлатилиши? Ўйлайманки, бу унчалик муҳим вазият эмас. Аммо шундай ҳолатлар бўлдики, ҳакамлар рақибга ритмни ўлдиришга қўйиб беришди. Эрон ҳисобда олдинда бораётганида доим шундай ўйнайди. 

Умуман олганда, ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитлар яхши реакция кўрсатишди. Саралашда ҳар бир очко муҳим. 

Нимани ўзгартирган бўлардим? Легионерларга ўйин амалиёти етишмаяпти. Алиқулов, Ашурматов, Шомуродов каби футболчиларимиз мунтазам ўйнашса, ўйинимиз ва потенциалимиз янада яхшироқ кўринади. 

Ёш ўйинчиларга кам имконият бераётганим? Босқичма-босқич бўлади. Ҳусановда яхши потенциал бор, лекин клубида ўйнамаяпти. Уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишимиз керак», — дея словениялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар