Бразилия миллий жамоасидан бўлган қизиқишга қарамай, «Реал» ва Анчелотти шартномани узайтиришмоқчи
«Реал» ва Карло Анчелотти шартномани икки йилга узайтирмоқчи.
Bernabeu Digital'нинг хабар беришича, томонлар янги битим тузишга ҳаракат қилишмоқда. Амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Шу билан бирга шартномани узайтиришда келажакда уни мадридликларга қулай шартларда бекор қила олиш ҳам кўзда тутилади.
Анчелоттида Бразилия миллий жамоасидан таклиф ҳам бор, бироқ у 2021 йилдан бери ишлаб келаётган «Реал»да қолишни афзал кўради.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар