Эрон миллий жамоаси бош мураббийи Амир Ғалиноий ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўзбекистон миллий жамоасига келаси ўйинларда омад ва зафарлар тилаб қоламан. Чиройли, сифатли, голларга бой ўйин бўлди. Мухлислар завқ оладиган томошабоп баҳс кўрдик.
Футболчиларим 1-бўлимда ўйнашди, 2-бўлимда эса фақат юрдик. Рақиб эса жуда ҳам матонатли ўйин кўрсатиб, ҳисобни тенглаштирди. Бу биз учун дарс бўлди. Футбол бу ҳаётдир. Аввал машғулот қиласан, сўнг сабоқ оласан. Юракдан ўйнамасанг, натижа бўлмайди. Ўзимиз учун хулосалар чиқариб олдик.
Эронни 2-марта бошқаряпман. 2006 йиллардаги жамоада ҳам, ҳозиргисида ҳам кучли футболчилар йиғилган.
Кейрушнинг футболини давом эттираманми? Авваламбор, унга раҳмат. Футболимиз ривожига катта ҳисса қўшди. Лекин мен ҳам 20 йилдан ортиқ вақтдан бери мураббийлик қиламан. Ҳужумкор ўйин тарафдориман. Ўзим ҳам ҳужумчи бўлганман ва доим тўпурарлар пойгасида қатнашганман.
Ғалабали серия қайд этаётгандик. Афсус, бугун барҳам топди», — дея форслар устозининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.