20.11.2023 10:59
1473
Жокович Синнердан реванш олиб, ATP турнири ғолибига айланди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Туринда (Италия) бўлиб ўтган 2023 йилги ATP турнири финалида дунёнинг тўртинчи ракеткаси, 22 ёшли мезбон спортчи Янник Синнерни мағлуб этди. Учрашувда 6:3, 6:3 ҳисоби қайд этилди.

Баҳс 1 соат 40 дақиқа давом этди. Жокович 13та эйс амалга оширди, 

Шу тариқа ўзаро ўйинлардаги ҳисоб 4:1га етди — Новак фойдасига. Эътиборлиси, ушбу турнирнинг гуруҳ босқичида Синнер тажрибали рақиби устидан ягона ғалабасини қўлга киритганди — 7:5, 6:7, 7:6.

Маълумот учун, Жокович 2023 йилдаги 7-титулини қўлга киритиб, Карлос Алкарасни (6) ортда қолдирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар