20.11.2023 13:56
1549
Теглар
Виртц Кейнни ортда қолдириб, Бундеслигада октябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Бундеслига расмий сайтида октябр ойидаги ўйинлар натижаларига кўра энг яхши футболчи номи эълон қилинди.

Совринни ўтган ойда 3та ўйинда 1та гол урган ва 2та голли узатмани амалга оширган «Байер» яримҳимоячиси Флориан Виртц қўлга киритди. 

Германиялик 20 ёшли футболчи овозлар сонига кўра Ҳарри Кейн, Жереми Фримпонг, Лерой Сане, Кингсли Коман ва Луа Опендани ортда қолдирди.

Эътиборлиси, «Бавария» ҳужумчиси Кейн октябрда 4та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. 

Бу мавсумда Виртц «Байер» таркибида барча мусобақаларда 17та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди. Унинг немис клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган. Трансфермаркт порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 85 млн еврони ташкил қилади.

Аввалроқ Виртцга «Барселона» қизиқаётгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар