Эрон миллий жамоаси яримҳимоячиси Саид Иззатуллоҳий Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2026 саралаши ўйинидан олдин ўз фикрларини билдирди.
«Шомуродов билан «Ростов»да бирга тўп тепиш бахтига муяссар бўлганман. Элдор — жуда катта тажрибага эга футболчи.
Рақиб тактикаларини таҳлил қилдик. Эртага буни кўрсатамиз.
Ўзбекистонни доим мақташимиз? Бу дипломатия эмас. Майдонда қанчалик қийинлигини биз футболчилар биламиз. Ўзбек футболида ривожланиш борлиги рост. Жамоанинг бир қатор аъзолари Европа лигаларида ўйнашмоқда. Бу жамоага нисбатан доим ҳурмат билан муносабатда бўламиз», — дейди ҳозирда Даниянинг «Вейле» клубида ўйнаётган 27 ёшли футболчи.
Ўзбекистон — Эрон ўйини 21 ноябр куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.