Манба: Гави учун мавсум якунланди. У ҳатто Евро-2024 ва Олимпиадани ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Гави ўнг тиззасидан олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
АS нашри хабарига кўра, биринчи тиббий кўрик Испания миллий жамоаси ва «Барселона» яримҳимоячисининг олдинги хоч суяги йиртилганини кўрсатган.
Агар бу маълумот МРТ натижалари билан тасдиқланса, футболчи 6-8 ойни ўтказиб юборади ва эҳтимол на Евро-2024, на Олимпиадада қатнаша олмайди.
Якуний ташхис Барселонадаги текширувдан сўнг қўйилади.
Гави Испаниянинг ноябрдаги иккала ўйинини ҳам – 16 ноябрда Кипрга (3:1) ва 19 ноябрда Грузияга (3:1) қарши ўтказган икки футболчидан бири эди. «Барселона» футболчиси биринчи беллашувда тўлиқ ўйнаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар