Лукаку Евро саралашлари рекордини ўрнатди
Белгия миллий жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Европа чемпионати саралашларининг бир босқичида гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди, дея хабар беради УЕФА расмий сайти.
Лукаку Евро-2024 саралаш ўйинида 14та гол уриб, Евро-2008 ва Евро-2016 саралашида 13тадан тўп киритган Дэвид Хил ва Роберт Левандовскини ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Белгия саралашнинг 10-турида Озарбайжон миллий жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу беллашувда Лукаку покерга эришди.
Белгия 20 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Австрия 19 очко билан иккинчи бўлди. Ҳар икки жамоа Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар