Айтор Каранка Жуд Беллингҳэмнинг «Реал»даги муваффақиятига шубҳа қилмаслигини айтди.
«Менда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди, бу мен учун кутилмаган бўлмади. Эҳтимол, ягона ажаблантирадиган нарса — унинг муваффақиятга қанчалик тез эришганлиги.
Мен Фигу ва Зидан билан бирга ўйнаганман, ҳатто уларда ҳам мослашишга вақт кетган. Эсимда, Зизу биринчи бир-икки ойда, ундан кейин ҳам «Ювентус»дагидан яхши эмасди. Ахир бу — «Реал Мадрид».
Аммо Жуд шундай характерга эгаки, у Мадридда гўёки 10 йилдан бери ўйнаётганга ўхшайди. «Реал»дек клуб йўқ.
Мен ўйнаганимда жамоада энг яхши футболчилар бор эди, лекин уларнинг барчасининг ёши катта эди. Фақат Раулни эслайман, у 18 ёки 19 ёшида ўйнай бошлаган. Аммо Жуднинг ёшида (20) у каби муваффақият қозонган одамни топиш қийин», — деди мадридликларнинг собиқ ҳимоячиси Marca'га.